Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган 24 ёшли аёл Г. С. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Департамент маълумотларига кўра, 1 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Г. С. келишилган пулдан 500 долларини олаётганда ушланди. Ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Г. С., мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.