4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 391 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.