4 сентябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши, шу жумладан икки яшар қиз ҳалок бўлди ва икки киши жароҳатланди, дея хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Тахминан соат 11.00 да Шайхонтоҳур тумани Шофайиз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги «Spark» русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида пиёдалар — 22 ёшли Н.М. ва унинг икки ёшли қизи Н.К.лар тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Автомобиль ҳайдовчилари Б. Ю. ва М. К. тан жароҳатлари олган ва шифохонага етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.