Фарғона вилоятининг Сўх туманида май ойидаги можаролар тўғрисидаги жиноят иши бўйича олти кишига Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 214-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан айбловлар қўйилган эди. «Газета.uz» уларнинг исмларини аниқлашга муваффақ бўлди: Давлатжон Маллаев, Фирдавс Ахроров, Ойбек Оташев, Махсум Аҳмедов, Назиржон Жўраев ва Равшан Миршарипов. Бош прокуратура матбуот хизмати таҳририят сўровига жавобан ушбу исмларни тасдиқлади. Икки айбланувчининг қариндошлари билан суҳбатлашдик.

Фирдавс Ахроров

Фирдавс Ахроров.

Ушбу ишда айбланаётган Фирдавс Ахроровнинг отаси Муллоҳусайн Ахроров «Газета.uz»га мурожаат қилди. Унга кўра, унинг 25 ёшли ўғли можарода қатнашмаган ва фақат фуқароларнинг бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувида иштирок этган.

«Ўғлим можарода қатнашмади — бу аниқ. Иккинчи куни, Абдулла Арипов келганида, у фақат спорт мактабини очишни ва паспортим билан масалани ҳал қилишни илтимос қилди — мен фуқароликни 1992 йилдан бери олишга ҳаракат қиляпман. Абдулла Орипов ўғлим спортнинг қайси тури билан шуғулланаётганини сўради. У таэквондо деб жавоб берди. Кейин бош вазир ўғлимни Ёшлар иттифоқида таеквондонинг раиси қилишини айтди. Йигит хурсанд бўлиб, ўзини қўйишга жой тополмади. Биз камбағал оиламиз. Биз ҳукумат сиёсатига қарши эмасмиз», — деди у.

Эркакнинг таъкидлашича, Фирдавс Ахрор, бошқа болалар сингари, 22 август, шанба куни биринчи вертолётда олиб кетилган.

«У эрталабдан кечгача одамларнинг уйларида таъмирлаш билан шуғулланади, оиламизни ва акасининг оиласини боқади. Бизнинг адвокатимиз Фирдавсда ҳеч қандай қонунбузарликлар бўлмаганлигини айтди. У фақат видеокалавҳалардан бирида йўлни кесиб ўтган ва бошқа ҳеч нарса йўқ, у можарода қатнашмаган, фақат бош вазир билан учрашувда ўз муаммоларини айтган. Демократик давлатмиз ахир, доно президентимиз бор», — деди Муллоҳусайн Ахроров.

Муллоҳусайн Ахроров.

Айбланувчининг отаси ўғлини иш жойидан Сўх туман ички ишлар бўлимига чақиришганини, у ердан уни вертолётда олиб кетишганини айтди. Шундан кейин эркак ИИБ ва Давлат хавфсизлик бўлимида ўғлининг қаердалиги тўғрисида маълумот ололмаган. Ҳокимлик унга Фирдавс Ахроровни Фарғонага 5−6 кунга олиб кетишгани ва тез орада қайтариб беришларини айтишди.

Эркак паспорти йўқлиги сабабли Фарғонага бора олмаслигини ва унинг рафиқаси касаллигини таъкидлади.

«Ҳеч ким уни олиб кетишаётгани ҳақида бизга огоҳлантирмади. На Сох туман ИИБда, на Фарғона вилояти ИИБда. Агар у айбдор бўлса, мен уни ўзим у ерга олиб борар эдим… Ўғлимни қайтариб беришсин, у икки оилани боқади… У тартибсизликка аралашган одам эмас. Бирор киши гумон қилинаётган бўлса ҳам, уни бунақа қилиб олиб кетмасликлари керак. Бизда демократик давлат бор», — деди у.

Ойбек Оташев

Шунингдек, «Газета.uz»га айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилаётган 20 ёшли Ойбек Оташевнинг акаси Дадахон Оташевдан мурожаат келиб тушди.

Унга кўра, 21 август куни соат 8:00 да профилактика инспектори уларнинг уйига келиб, Ойбек Оташев «битта масала бўйича» ички ишлар бўлимига бориши кераклигини айтган.

«У ўзи қайтариб олиб келишга ваъда берди. Ойбек узоқ вақт бўлмади, мен унинг орқасидан вилоят марказига бордим. Сўх туман ИИБдагилар у ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтишди… Кечки соат 18:00гача мен ИИБ биносида кутдим, ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Кейин маълум бўлишича, соат 17: 00да Ойбек ота-онасига қўнғироқ қилиб, улар (у ва бир нечта болалар) вертолёт билан Фарғонага олиб келинганини айтган», — деди у.

Дадахон Оташев укаси 31 май куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга аҳоли томонидан бир неча марта тош отилган учрашувда бўлганлигини тасдиқлади.

«Ойбек Шуҳрат Ғаниевнинг Фарғона вилояти ҳокими эканлигини умуман билмаган. У билан учрашувда, ҳоким кимдир ўзига тош отганини айтганда, менинг укам шунчаки жароҳатни даволаш учун вазелиндан фойдаланишни таклиф қилди. Бу яхши ниятда айтилган эди. Бошқалар уни нотўғри тушундилар… Унинг ўзи ўтган йили операция қилинган ва тез-тез вазелинни елкасига ишлатган. У шунчаки маслаҳат берди. Бунинг учун уни олиб кетишди, — дейди акаси.

BBC Uzbek видеосидан лавҳалар.

BBC Ўзбек хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг аҳоли билан учрашувидаги сўзларини эълон қилди (видео).

Шуҳрат Ғаниев: Агар номард одам бўлганимда, олдингизга шунча тез келармидим?

Сўхликлардан бири: Унда нега тез кетаяпсиз?

Шуҳрат Ғаниев: Менга қара, мен ҳеч қаерга кетганим йўқ, мен ҳеч қаерга кетмайман. Менинг ўлигим ҳам, тиригим ҳам шу ерда. Мен Афғонда хизмат қилган одамман. Фақатгина бир номард мана шу еримга тош отдида. Мени яралашни нима кераги бор?

Ойбек Оташев: Пистолет билан отса, ҳеч нарса эмас-а? Ярангизни битта вазелин билан тузатасиз, ўлган одамни нима қилиб берасиз?

Шуҳрат Ғаниев: Мен ҳарбийларга ҳам, ички ишлар ходимларига ҳам — ҳаммасига айтаман. Мана илтимос: қайси ёшларимиз билиб-билмай шўҳлик қилган бўлса, шуларга тегмайсизлар. Шунинг учун, жон укалар, жон ўғилларим, мен қолай, бир-икки оқсоқоллар қолсин. Бизларнинг ишлашимизга халақит қилманглар. Мен тирик бўлсам, бир қарич еримниям, бир пақир сувимниям бериб қўймайман

Фуқаролардан бири: Сиз халқ билан бирга бўлишингиз керак.

Фуқаролардан бири: Бирданига, коридор муаммосини президентга кўтаринг!

Ойбек Тошев ҳоким билан учрашувда. BBC Uzbek видеолавҳаси.

Бошқа бир лавҳада Ойбек Оташевнинг Шуҳрат Ғаниев олдига боргани ва у билан ниманидир гаплашгани акс этган.

Дадахон Оташевнинг айтишича, ўша учрашувдан кейин укаси айтганларидан пушаймон бўлган, чунки у оломон орасидан кимдир айтмагунча, унинг вилоят ҳокими эканлигини билмаган.

«Уйга қайтгач, у вилоят ҳокими билан адашиб жуда кўп гаплашганини айтди», — деди у.

Аввалроқ «Газета.uz» 23 ёшли Давлатжон Маллаев ҳақида ёзган эди. У 10 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Фарона шаҳар судининг ёпиқ мажлиси суд ажримида таъкидланишича, айбланувчи «ушбу оммавий тартибсизликда фаол иштирок этиб, турли ашёлар билан қуролланиб, оммавий тартибсизликларни олдини олмоқчи бўлган, Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб бориб, ўз хизмат вазифаларини бажараётган Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилишидаги ҳукуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг ўз вазифаларини бажаришдан воз кечишга уриниб, зўрлик ишлатиб, уларга ва хизмат машиналарига тош отиб, турли даражада шикаст етказган».

Олти нафар айбланувчидан ташқари, гумондор сифатида 22 ёшли Ҳайдаржон Бобоҳайдаро (видеоблогер Дадахон Ҳайдаров, бош вазир билан учрашувга сўзга чиққан) ва 28 ёшли Дилмурод Маҳбубов гумондор сифатида қўлга олинган эди. Улар 2 сентябрь куни ушлаб туриш учун етарли асос бўлмагани учун озод қилинган.