Ўзбекистонда Цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали очилади
24 август 2020, 16:31

Ўзбекистонда Цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали очилади

Ўзбекистонда Цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали ташкил этилади. Филиалда тайёрланадиган мутахассисларнинг хитой халқ табобати илмини замонавий тиббиёт ютуқлари билан уйғунлаштирган ҳолда амалга жорий этишлари кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро биология олимпиадаси олтин медалини қўлга киритди
24 август 2020, 16:04

Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро биология олимпиадаси олтин медалини қўлга киритди

Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган IBO2020 Challenge — Халқаро биология олимпиадасида бир нафар ўзбекистонлик ўқувчи мамлакат тарихида илк бор олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик ўқувчи кумуш медаллар соҳибига айланди.

Андижон ва Хоразмда 4000 долларга ОТМга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
24 август 2020, 14:49

Андижон ва Хоразмда 4000 долларга ОТМга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4 минг АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар тезкор тадбир давомида ашёвий далил билан ушланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод қилинди
24 август 2020, 14:48

Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод қилинди

Тошкентнинг Бектемир тумани сектор раҳбарлари, жумладан, ҳоким Шоҳрух Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Президент туманга ташрифи вақтида улар фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади. Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам лавозимини тарк этди.

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди
24 август 2020, 13:57

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди

Электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича яна бир муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди. Эндиликда буюртмачилар электрон сайтни танлаш имкониятига эга бўлишди.

ЖССТ болаларга 12 ёшдан ниқоб тақишни тавсия қилди
24 август 2020, 13:35

ЖССТ болаларга 12 ёшдан ниқоб тақишни тавсия қилди

5 ёшгача бўлган болаларга коронавирус пандемияси даврида тиббий ниқоб тақиш шарт эмас, дея хулоса қилди ЖССТ экспертлари. 6−11 ёшда вазиятга қараб ниқоблар тақиш керак, масалан, яшаш жойида инфекциянинг оммавий тарқалиши ёки хавф остида бўлган одамлар билан доимий алоқада бўлганда. 12 ёшдан бошлаб ниқобларни мунтазам равишда тақиш тавсия этилади.

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товар ва хизматлар вақтинча давлат харидларида иштирок этмайди
24 август 2020, 12:33

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товар ва хизматлар вақтинча давлат харидларида иштирок этмайди

Президент қарорига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 ноябрдан хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар ва хизматлар давлат харидларида иштирок этиши вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади. Шунингдек, 5236 та амалдаги стандартлар бекор қилинади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
24 август 2020, 11:53

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 16 сўмга қимматлаб, жами 10 262 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бир оз арзонлади.

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ЎСШ мосламасини жўнатди
24 август 2020, 10:48

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ЎСШ мосламасини жўнатди

АҚШдан Ўзбекистонга 200 та ўпка сунъий шамоллатиш мосламаси юборилди. Улар Дональд Трамп маъмурияти томонидан эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида тақдим қилинмоқда.

Самарқандда калтакланган аёл ва унинг фарзандлари вилоят ИИБ ҳимоясига олинди
24 август 2020, 10:43

Самарқандда калтакланган аёл ва унинг фарзандлари вилоят ИИБ ҳимоясига олинди

Самарқандда эри томонидан шафқатсиз калтакланган аёл ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олинган. Аёлини калтаклаган эрга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга «ҳимоя ордери» берилган.

Коронавирус ҳолатлари 39 мингдан ошди
24 август 2020, 10:09

Коронавирус ҳолатлари 39 мингдан ошди

Ўзбекистонда 119 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3803 кишини ташкил этиб, уларнинг 249 нафари оғир аҳволда, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Бавария Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди
24 август 2020, 02:22

Бавария Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди

Бавария Чемпионлар лигасининг финалида ПСЖ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди. Мюнхенликлар ушбу кубокни олтинчи маротаба қўлга киритди.

Якшанба куни 414 та коронавирус ҳолати қайд этилди
24 август 2020, 00:35

Якшанба куни 414 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Якшанба куни Ўзбекистонда 414 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 39 мингтага яқинлашди.

Кун давомида 458 та коронавирус ҳолати аниқланди
22 август 2020, 23:37

Кун давомида 458 та коронавирус ҳолати аниқланди

22 август куни Ўзбекистонда 458 та коронавирус ҳолати аниқланди ва умумий кўрсаткич 38,5 мингдан ошди.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
22 август 2020, 17:24

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ошаётган нафақалар, прописка бўйича янги тартиблар, жонли ижродаги концертлар учун чегирмалар, ундирилиши умидсиз солиқларни ҳисобдан чиқариш тартиблари ва бошқалар — 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар.

Бухоро ҳокими Карим Камолов вафот этди
22 август 2020, 15:04

Бухоро ҳокими Карим Камолов вафот этди

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов оламдан ўтди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланиб, у Тошкентда даволанаётган эди.

Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — бир киши қурбон бўлди
22 август 2020, 13:51

Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — бир киши қурбон бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманида маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчиси кўча чироғи устунига бориб урилди. 19 ёшли йўловчи оламдан ўтди, яна икки ёш йўловчи шифохонага ётқизилди.

Германиялик мутахассислар COVİD-19 га қарши курашиш учун Ўзбекистонга келди
22 август 2020, 12:35

Германиялик мутахассислар COVİD-19 га қарши курашиш учун Ўзбекистонга келди

Германиялик тиббиёт мутахассислари гуруҳи коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келди. Улар мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиб, ўз тавсияларини берадидар.

Уйда тайёрлаймиз: нонуштани кечқурундан ҳозирлаб қўямиз
22 август 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: нонуштани кечқурундан ҳозирлаб қўямиз

Zira.uz эрталаблари нонушта тайёрлашга вақти етмайдиган пазандалар учун кечқурун тайёрлаб қўйса бўладиган 7 та нонушта рецептини тақдим этади.

Коронавирус ҳолатлари сони 38 мингдан ошди
22 август 2020, 00:08

Коронавирус ҳолатлари сони 38 мингдан ошди

21 август куни Ўзбекистонда 381 та коронавирус ҳолати рўйхатга олиниб, 8 июлдан бери энг паст кўрсаткич қайд этилди. Жами ҳолатлар сони 38 мингдан ошди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг