ИИВ матбуот хизмати хабар беришича, 18 декабрь куни соат 22:45 да Наманган шаҳридаги кафе ҳовлисида 21 ёшли Ш. Х. ўткир кесувчи жисмни намойиш қилиб, уни қўллаб, 24 ёшли И.Ғ.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, И.Ғ.нинг танасидаги жароҳатлар «қорин олд девори, қорин бўшлиғига кириб борувчи, ўткир предметдан санчилган-кесилган"лиги аниқланиб, улар «оғир» тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш. Х.га жиноят иши қўзғатилган. Сўроқ жараёнида Ш. Х. пичоқни каналдаги сувга ташлаб юборганлигини маълум қилган.

Дастлабки терговда, Ш. Х.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.