Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган учрашувларда қатнашганлиги учун 12 минг долларга жаримага тортилди ва 7 йилга дисквалификация қилинди, дея хабар берди Теннис бўйича профессионал этика бўлими.

Ушбу чеклов 18 декабрдан кучга кирган бўлиб, 25 ёшлик спортчига белгиланган вақт оралиғида теннис мусобақаларида қатнашиш тақиқланади. Хабарга кўра, Темур Исмоилов уч марта — 2014, 2015 ва 2019 йилда келишилган теннис учрашувларида қатнашган.

Темур Исмоилов 2016 йил май ойида ATP рейтингида ўз фаолияти давомида энг юқори — 756-ўринга кўтарилган.