ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 декабрь куни соат 14:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.