ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, Испаниянинг Балеар университети АДЕМА стоматология таълим даргоҳида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этилади.

Испания соғлиқни сақлаш вазири П.Гомес, Пальма де Майорка шаҳри мэри Х.Хила, Балеар университети президенти Д.Карасско, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Карлос Мартинес ва Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров томонидан бу тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилади, стоматологиянинг олтита йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрланади ва малака ошириши учун курсларда ўқитилади.

Бу Ўзбекистон ОТМларининг ривожланган Европа давлатларидаги илк филиали ҳисобланади.