Россия Федерацияси Бош прокуратураси мулкка қарши жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган ўн нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширди, дея хабар берди Россия Федерацияси Бош прокуратурас.

Тожихужаев Аъзамхон алдов йўли билан пул маблағларини ўзлаштирганликда, жабрланувчига 27 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказганликда айбланмоқда.

Сиддиқов Толиб 2018 йил май ойидан июнь ойигача Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида ишга жойлашишда кўмаклашиш баҳонасида 19 нафар фуқаронинг маблағларини эгаллаб олганликда ва уларга 500 дан 1000 долларгача моддий зарар етказганликда айбланмоқда.

Шунингдек, Россия Федерацияси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Машрапов Бахтиёрни экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўровини қаноатлантирди.

Машрапов такроран хавфли жиноят содир этганлиги сабабли, 2018 йил 5 майидан 24 июнигача бўлган даврда, Фарғона ҳудудида, алдов йўли билан 1450 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириб олганлиги аниқланди.

Фарғона вилояти Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан Машрапов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш) билан судланган, унга 2 йил 11 ой 8 кун озодликни чеклаш маҳрум жазоси берилган ва 25 836 000 сўм миқдорда жаримага тортилган.

Қонунбузар шахс жазони ўташдан бўйин товлаганлиги сабабли,Фарғона вилояти Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг йилдаги қарорига биноан, жазонинг ўталмаган қисми миқдорида худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди ва қидирилаётганлар рўйхатига киритилди.

Ушбу фуқаролар турли вақтларда Россия Федерацияси ҳудудида ҳибсга олинган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уларни экстрадиция қилиш тўғрисида тегишли сўровлар тайёрлади.

Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорлари кучга киргач, фуқаролар махсус конвой ҳамроҳлигида Ўзбекистонга етказилди.