Қашқадарё вилояти Муборак туманида фуқаро Д.М. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Х.ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштирмоқчи бўлиб, ундан 4 000 АҚШ доллари сўрагани аниқланди, дея «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаро сўралган маблағдан 1 400 АҚШ долларини олиб, қолган 8,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан ЖК 168-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал, Қарши шаҳрида 4 500 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштирмоқчи бўлган шахс аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.