Чилонзор буюм савдо комплекси АЖда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. ва бозор муҳандиси А.С. фуқаро Д.Б.га аукцион орқали қурилиши режалаштирлиган дўконни 25 минг АҚШ доллари эвазига ютиб олиб бермоқчи бўлган. Бу ҳақда «Газета.uz» га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Н.Р. сўралган маблағдан 9 400 АҚШ долларини олиб, кейинроқ қолган 15 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ундан кейин савдо комплекси бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 минг АҚШ долларини олган пайтида ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан А.С. ва Н.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.