Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда автомобиллар экспорти пул кўринишида 30,4 фоизга ошди. Ушбу давр ичида автомобиллар импорти экспортга нисбатан 2,3 бараварга кўп бўлган.

Январь-декабрь ойларида маҳаллий корхоналар томонидан 208,7 млн долларлик автомобиллар экспорт қилинди. Импорт ҳажми 475,1 млн долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 7,9 фоизга ошди (2019 йилда 37,9 фоизга ўсиш кузатилган).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатда 280 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилга нисбатан 3,3 фоизга кўпдир.

UzAuro Motors енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 271,1 мингдан (2019 йилда) 280 мингдан ортиқга ошириб, рекорд даражада автомобиль ишлаб чиқарилганлигини қайд этди. 12 ой ичида 79908 та Cobalt (+ 42,2%, энг машҳур модель), 66402 — Nexia (-9,2%), 50052 — Gentra (+ 12,5%), 51692 — Damas (-0,2%), 23003 — Spark (-5,1%) ва 9023 — Labo (+23,8%) ишлаб чиқарилди.

Шу билан бирга, юк машиналари ишлаб чиқариш 5320 дан 4163 гача (21,7 фоизга), автобуслар 1534 дан 642 гача (58,1 фоизга) камайди.

Аввалроқ, Ўзбекистондаги бир нечта компанияларнинг 2021−2023 йилларда автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишни йўлга қўймоқчи эканликлари ҳақида хабар берилган эди. Президент йилига 50−60 минг дона ҳамёнбоп автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, автомобилларни саноат йиғиш учун сармоя киритиш зарурлигини таъкидлаган эди.