Наманган шаҳрида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Lacetti катта тезликда реклама устунига бориб урилиши оқибатида, ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг «Zamon» ахборот дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, воқеа 8 февраль куни соат 23:50 да Наманган шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида содир этилган. Хабарга кўра, ҳайдовчи машинани соатига 130−140 километр тезликда бошқариб келаётган бўлган.

Ҳайдовчи ва икки нафар 19 ёшли йўловчи олинган тан жароҳатлари оқибатида уларнинг барчаси воқеа жойида вафот этган.