Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» МЧЖ кузатув Кенгаши раиси бўлган.

2015−2019 йилларда «Orient Finance» хусусий акциядорлик тижорат банки ижроия аппарати ижро назорати бўлими бошлиғи ўринбосари-бошқарув раиси ўринбосари ёрдамчиси, ижро интизомини назорат қилиш ва банк хизматчилари бўйича дастлабки маслаҳат бериш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2004−2006 йилларда «Ўзбекистон Саноатқурилиш банки» акциядорлик тижорат банки Шаҳрихон филиали ички ҳисоб-китоб сектори архивариуси, бухгалтерия ҳисоби бўлими ҳисобчиси, иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи ўринбосари бўлган.