Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда 1 мартга қадар Ўзбекистон ва Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ҳамда Жанубий Африка давлатлари ўртасидаги халқаро авирейсларга (кириш, чиқиш ва транзит) чекловлар жорий этилган.