Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилишича, «Ермулккадастр» Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.га туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, унинг ишончига кирган. У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса 8 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида у ашёвий далил билан қўлга тушади.

Ҳолат юзасидан фуқаро В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.