Абдужаббор Эгамбердиев Андижон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Абдужаббор Эгамбердиев 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини кундузги бўлимини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йили Андижон вилояти Улуғнор тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаган.

2007−2016 йилларда Бўз, Улуғнор, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ҳозирги тайинловдан аввал, у Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.