Aкбар Ризаев Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди. У ушбу лавозимда ўз фаолиятини 11 февралдан бошлади, дея хабар бермоқда фонд матбуот хизмати.

Бунга қадар, Ризаев Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Aхборот-таҳлилий таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Акбар Ризаев мазкур лавозимда 2020 йилнинг июль ойидан буён директор сифатида ишлаб келаётган Александра Колесниченконинг ўрнини эгаллади.

Ўз вақтида Колесниченко ҳуқуқшунос, блогер, ЎзА директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиевнинг ўрнига директор бўлган эди.