12 февраль, жума куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва жуда илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат иқлимий меъёрдан 8−10 даражага юқори бўлади ва 15−20 даража, жанубда 20−25 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага, 13 февраль куни тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

14 февраль, якшанба куни, Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3−8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17−20 даража, жанубда 23−25 даража илиқ бўлади.

Дам олиш кунлари ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10−12 даражага юқори бўлади.