Президент қарори билан Нажмиддин Садирович Тўраходжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков эса ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Мазкур лавозим ҳозирга қадар вакант бўлган.

Фото: Тергов департаменти.

Абдулхаков тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.