АҚШдаги хусусий Global Firepower ташкилоти томонидан анъанавий равишда ҳар йили эълон қилинадиган дунёнинг энг кучли армиялари рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 139 та давлат орасидан 51-ўринни эгаллади (0.8421 балл, энг мукаммал кўрсаткич — 0.0000).

Global Firepower Index рейтингига кўра, Ўзбекистон армиясининг 420 танки, 1215 та зирҳли транспорт воситаси мавжуд. Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида жами 194 та парвоз техникаси мавжуд бўлса, уларнинг 66 таси ҳужумчи, 18 таси транспорт, 7 та машғулот самолёти бўлса, 89 та вертолёти (33 таси ҳужумкор) бор.

Рейтингда Ўзбекистон аҳолисининг сони 30 миллион 565 минг киши деб келтирилган (1 январдаги аҳоли сони расмий маълумотларда 34,5 млн киши кўрсатилган). Шундан 15,894 млн киши меҳнатга, 13,350 млн киши ҳарбий хизматга лаёқатли деб кўрсатилган. Ўзбекистон армиясининг мунтазам ҳарбийлари сони эса 70 минг нафарни кишини ташкил этиши айтилган.

Global Firepower Ўзбекистоннинг йиллик мудофаа бюджети 15 млрд долларга тенглигини ва бу кўрсаткич бўйича 139 давлат орасида 18-ўринда эканини қайд этилган. Мамлакатнинг ташқи қарзи 16 млрд долларни ташкил этади.

Бошқа айрим давлатлар

1. АҚШ (0.0718)

2. Россия (0.0791)

3. Хитой (0.0854)

4. Ҳиндистон (0.0854)

5. Япония (0.1599)

6. Жанубий Корея (0.1612)

7. Франция (0.1681)

8. Буюк Британия (0.1997)

9. Бразилия (0.2026)

10. Покистон (0.2073)

11. Туркия (0.2109)

25. Украина (0.4396)

50. Беларусь 0.8371

51. Ўзбекистон 0.8421

52. Португалия (0.8661)

62. Қозоғистон (1.0286)

64. Озарбайжон (1.0472)

75. Афғонистон (1.4887)

86. Туркманистон (1.7598)

93. Қирғизистон (2.2369)

99. Тожикистон (2.4035)