Навоий вилояти Нурота туманида машиналар ёнишидан, 2 киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда «Zamon» кўрсатуви хабар бермоқда.

Самарқанд-Нурота йўналишида «Cobalt» автомашинасида ҳаракатланиб келаётган 26 ёшли ҳайдовчи ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтаётган вақтида, қарама қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарада келаётган «Tico» автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида машиналар ёниб кетган.

«Tico» автомашинасида 4 нафар фуқаро бўлган. Олд ўриндиқдаги йўловчига ёрдам кўрсатилишига қарамасдан у олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, машина ҳайдовчисини ҳам ёнғиндан қутқаришнинг имкони бўлмаган.

Яна икки нафар йўловчи Нурота тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанаётгани маълум қилинди.

«Cobalt» ҳайдовчиси ва ундаги йўловчилар ўз вақтида қутқариб қолинган.

Ҳолат юзасидан ЖК 266 модда 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.