Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳриддин Валиев тайинловга қадар 2019 июль ойидан бери Тошкент прокурори бўлган. Ундан олдин у 2017 йил мартидан буён Бухоро вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У аввалроқ Тошкент прокурори сифатида ҳам иш олиб борган.