Илхом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в. б. этиб тайинланди
17 феврал 2021, 10:48

Илхом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в. б. этиб тайинланди

Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Илхом Мухторов қўмита раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди.

Тошкентда BMW йўл четида тўхтаб турган юк машинаси остига кириб кетди. 2 киши ҳалок бўлди
17 феврал 2021, 10:17

Тошкентда BMW йўл четида тўхтаб турган юк машинаси остига кириб кетди. 2 киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Учтепа туманида BMW автомобили йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк машинасига бориб урилиши натижасида 2 йўловчиси ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар сони маълум қилинди
17 феврал 2021, 10:13

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда биринчи навбатда эмланадиган аҳоли сони маълум қилинди. Фуқаролар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

Фото, видео: 1999 йил 16 февралда Тошкентдаги портлашлар
16 феврал 2021, 22:43

Фото, видео: 1999 йил 16 февралда Тошкентдаги портлашлар

1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов терактнинг диний экстремистлар томонидан уюштирилгани, уларнинг мақсадларидан бири унинг ҳаётига суиқасд уюштиришдан иборат бўлганини таъкидлаган эди. «Газета.uz» ўша куни муҳрланган тасвирларни эълон қилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 феврал 2021, 20:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Канада ҳукуматининг аҳолидан қурол сотиб олиш дастури, ЖССТнинг SARS-CoV-2 келиб чиқиши бўйича тўрт версияси, Исроилнинг вакциналарни Фаластинга киритмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» — адлия вазири
16 феврал 2021, 19:01 1

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» — адлия вазири

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади», — деди адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг фикрича, бунинг олдини олиш учун «ҳукумат ўз амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак».

Ўзбекистонда 12 мингга яқин хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар мавжуд
16 феврал 2021, 18:33

Ўзбекистонда 12 мингга яқин хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар мавжуд

2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5724 та қўшма корхона ва 6195 та хорижий корхоналар фаолият юритмоқда. Хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг энг кўпи саноат соҳасига тўғри келади.

Биткоин курси 50 минг долларга етди
16 феврал 2021, 17:59 1

Биткоин курси 50 минг долларга етди

Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади ва 50 минг долларга етди. Ушбу криптовалютанинг курси сўнгги бир йил ичида 400% фоизга ошди.

Навоийда пул эвазига 50 гектар ерни ижарага бермоқчи бўлган ўрмон хўжалиги ходими ушланди
16 феврал 2021, 17:46

Навоийда пул эвазига 50 гектар ерни ижарага бермоқчи бўлган ўрмон хўжалиги ходими ушланди

Бош прокуратура ҳамда ДХХ Навоий вилоятида тадбиркорга пул эвазига 50 гектар ерни узоқ муддатли ижара шартномаси билан олиб бермоқчи бўлган ўрмон хўжалиги ходимини қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзоси турк разведкаси томонидан қўлга олинди
16 феврал 2021, 17:26

Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзоси турк разведкаси томонидан қўлга олинди

Мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) нинг икки аъзоси Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинди. Улар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилотларга кўмаклашиб келгани айтилмоқда.

Тошкент аҳолисининг мурожаатларини қабул қилувчи хизмат ишга туширилди
16 феврал 2021, 17:14

Тошкент аҳолисининг мурожаатларини қабул қилувчи хизмат ишга туширилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш каби бир қатор муаммолар бўйича мурожаатларни қабул қилувчи Xalq nazorati номли хизматни ишга туширди.

Долларнинг расмий курси пасайди
16 феврал 2021, 16:38

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 527 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса кўтарилди.

Даврон Ҳидоятов — Тошкент вилоятида аниқланган муаммолар ва вазифалар хақида
16 феврал 2021, 16:13

Даврон Ҳидоятов — Тошкент вилоятида аниқланган муаммолар ва вазифалар хақида

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бир ҳафта ичида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилишини маълум қилди. Бундан ташқари, икки йил ичида вилоятда боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 100 фоизга етказилиши режалаштирилган. Ҳокимликдаги йиғилиш давомида Даврон Ҳидоятов вилоятдаги муаммолар ва уларни ечиш бўйича вазифаларга батафсил тўхталди.

Шотландия яна Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини кўриб чиқмоқчи
16 феврал 2021, 16:09

Шотландия яна Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини кўриб чиқмоқчи

Шотландия ҳукумати Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласи бўйича сўнгги етти йил ичида иккинчи бор референдум ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мустақиллик учун биринчи референдум 2014 йил ўтказилган, унда 55% шотландияликлар Буюк Британия таркибида қолиш тарафдорлари сифатида овоз беришган.

Makro Ўзбекистонда электромобилларнинг биринчи бекатлар тармоғини қуришни бошлади
16 феврал 2021, 15:46

Makro Ўзбекистонда электромобилларнинг биринчи бекатлар тармоғини қуришни бошлади

Makro AC, CCS ва CHAdeMO ларнинг 30 та қувватлантириш бекатларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бекатлар нафақат пойтахтда, балки бошқа шаҳарлардаги супермаркетлар олдида ҳам ўрнатилади.

Жалақудуқ ва Жондор туманларида ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
16 феврал 2021, 14:59

Жалақудуқ ва Жондор туманларида ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Жалақудуқда ўзини «кадастр» ходими деб таништирган шахс маҳалладан ер олиб беришни, Жондорда эса кадастр мутахассиси бошқа бир фуқарога ер майдонини деҳқон хўжалиги номига расмийлаштиришни ваъда қилади. Ушбу шахслар ҳар икки ҳолатда ҳам ўз хизмати эвазига келишилган маблағни олаётганида қўлга тушади.

Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди
16 феврал 2021, 13:09

Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди

Шавкат Дарвишев Дўстлик тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал, у Жиззах вилояти Молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайишни бошлади
16 феврал 2021, 12:57

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайишни бошлади

1 февраль ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,3 млрд долларни ташкил қилмоқда. Халқаро захираларнинг камайишига хорижий валютадаги активларнинг 700 млн доллар миқдорда камайиши сабаб бўлган. Олтин захиралари 0,3 млн унцияга ошган.

SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдошларининг навбатдаги гуруҳини учирди
16 феврал 2021, 12:47

SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдошларининг навбатдаги гуруҳини учирди

SpaceX Falcon 9 ракетаси ёрдамида 60 та ушбу турдаги спутникларни фазога учирди. Компания Ер юзини интернет билан таъминлайдиган Starlink сунъий йўлдошлари тизимини яратиш мақсадини ўз олдига қўйган.

Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради
16 феврал 2021, 12:32

Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига ташриф буюриб, 3 мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг