Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қатор муаммолар, жумладан, шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш каби масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилувчи Xalq nazorati номли хизматни ишга туширилганлигини эълон қилди.

Хизматдан фойдаланиш учун унга телефон рақамни киритган ва паспорт сканини юклаган ҳолда рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Мурожаатнома йўллаш уч босқичда: муаммо турини танлаш, уни таърифлаш ва манзилни киритиш орқали амалга оширилади.

Ариза тўғридан-тўғри масъул ижрочига юборилади. Фойдаланувчилар ижрочи билан сайтдаги чат орқали боғланишлари ва муаммони бартараф этиш натижаларига кўра хизматини бахолашлари мумкин.

Мобиль иловалар Android и iOS платформалари учун ҳам мавжуд.