16 февраль куни соат 22:45ларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги «Мақсад» кафеси қаршисида ҳайдовчи Р.Р. (1986 й. т.) «BMW» русумли автомобилда йўл четида тўхтаб турган «Isuzu» русумли юк автомобилига бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Тўқнашув натижасида, «BMW» ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу автомобиль йўловчилари, Б.К. (1990 й.т.) шифохонага олиб кетилаётганда, В.Э. (1994 й.т.) ҳодиса жойида вафот этган.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Видео