Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани ташкил қилади. Шулардан 5724 таси қўшма корхона ва 6195 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

  • Саноат — 3981 та;
  • Савдо — 3148 та;
  • Қурилиш — 966 та;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 690 та;
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 507 та;
  • Ташиш ва сақлаш — 322 та;
  • Ахборот ва алоқа — 321 та;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 174 та.