Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 17 февралдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 12,91 сўмга арзонлади ва 10 527,18 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 3,81 сўмга кўтарилди ва 12 794,21 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,32 сўмга пасайди ва 143,53 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин доллар курси 9 сўмга қимматлаб, жами 10 540 сўмни ташкил қилганди.