Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина аҳолининг хавф остидаги қатламига берилиши ҳақида айтилган эди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталованинг маълум қилишича, республика бўйлаб уларнинг сони 4 млн 112 минг 668 нафарни ташкил этади.

Улар:

  • 65−74 ёшгача бўлган қариялар 1 млн 85 минг 797 нафар;
  • 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар 388 минг 686 нафар;
  • 85 ёш ва ундан юқори кексалар 139 минг 280 нафар;
  • Тиббиёт ходимлари 447 минг 976 нафар;
  • Сурункали касалликлари бор аҳоли (18−65 ёш) 888 190 нафар;
  • Мактаб ўқитувчилари 689 минг 383 нафар;
  • Мактабгача таълим муассасаси ходимлари 223 минг 426 нафар;
  • Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 180 минг нафар.

Улар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

Эслати ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланиши ҳақиада хабар берган эдик.