2021 йилнинг 16−18 февраль кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф мобайнида учта мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган, дейилади хабарда.