Энг машҳур криптовалюта — биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади. Унинг нархи 50 минг долларга етди.

Биткоин курси сўнгги бир йил ичида 400% фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ўрталарида биткоин курси 20 минг доллардан ошган эди. Январь ойи бошида эса ушбу криптовалюта 35 минг доллардан ошиб, тарихий максимал даражани янгилаган эди.


Фото: coindesk.com