ЮНEСКОнинг «Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратилади. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур маблағ Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида ажратилиши кўзда тутилган.

Икки йиллик лойиҳа (2020−2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади, дейилади хабарда.