Ўзбекистон кинематография академияси ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккино» ахборот хизмати хабар бермоқда.

11 март куни «Ўзбеккино», «Ўзбекфильм» ҳамда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» вакиллари томонидан Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш, моддий техник-базасини шакллантириш ҳамда бино қурилиши, реконструкция ишлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, академия қошида С. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали ҳамда Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган ўрта таълим мактабини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди, дейилади хабарда.