2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн долларга ёки 14 фоизга ошди, дея хабар берди Марказий банк.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса 215 млн долларга етди. 2020 йилнинг ушбу даврида бу кўрсаткич 155 млн долларга тенг бўлган эди.

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн долларга етди.