Президент Садир Жапаровнинг давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

12 март куни Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги технопаркка ташриф буюрди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини кўздан кечириш давомида, Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан Volkswagen Caddy ва Isuzu D-Max русумли 20 та тез ёрдам машиналари совға қилинганлигини маълум қилди.

Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz».

Садир Жапаров ушбу совға «ёқимли сюрприз» бўлганини айтиб, Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди. У «мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас» дея қўшимча қилди.

Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz».