ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди
5 апрель 2021, 11:32

ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди

2020 йилда Давлат хавфсизлик хизмати органлари тўртта терактнинг олдини олди, улардан иккитаси Ўзбекистонда, яна иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди. Бундан ташқари, 67 та яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, 594 та қурол ноқонуний муомаладан чиқарилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади
5 апрель 2021, 11:08

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига тан жароҳати етказганлик, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлик учун жазони кучайтириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш учун жавобгарликни жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар тайинланди
5 апрель 2021, 10:40

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар тайинланди

Жамшид Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори вазифасига тайинланди.

Андижонда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
5 апрель 2021, 10:08

Андижонда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2 киши жароҳатланди.

Наманганда боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди
5 апрель 2021, 09:19

Наманганда боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди

Наманган вилоятидаги махсус боғча тарбияланувчиси иссиқ сув жўмрагини очиб юбориши натижасида 70% куйиш тан жароҳатидан вафот этди. Бола ақлий ривожланиши орқада қолиш ташхиси билан тарбияланиб келгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди
4 апрель 2021, 21:05

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди

Россия ҳукумати яна олтита мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан бўлган талабаларга ўқишларини давом эттиришлари учун мамлакатга қайтиб келишига рухсат берди. Бунинг учун бир қатор қоидалар белгиланган.

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди
4 апрель 2021, 17:44

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди

Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик саккиз нафар боксчининг барчаси ғалаба қозонди. Муроджон Аҳмадалиев Рёсукэ Ивасани муддатидан олдин мағлуб этиб, WBA Super ва IBF йўналишлари чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, Шаҳром Ғиёсов мексикалик Патрисио Моренони нокаутга учратди, Ҳасанбой Дўсматов эса Мухсин Кизот устидан ғалаба қозонди. Яккаликлар натижалари — «Газета.uz» шарҳида.

30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс ушланди
4 апрель 2021, 17:07

30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс ушланди

Прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс сўралган 30 минг доллардан 5 минг долларини олаётганида қўлга олинди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди
4 апрель 2021, 03:47

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди

Таниқли ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Тошкентдаги Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон ҳайкаллари, бир қатор архитектура-ҳайкалтарошлик ансамбллари, хусусан, «Космонавтлар» метро станциясидаги композиция ва бошқа ёдгорликлар ижодкори ҳисобланади.

Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади
3 апрель 2021, 21:14

Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади

Президент қарори билан давлат органларида 5288 та штат қисқартирилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.

Ўзбекистонлик боксчилар яна 4 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
3 апрель 2021, 20:27 1

Ўзбекистонлик боксчилар яна 4 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи Токио Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Энди 2021 йилги ёзги олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 11 нафар боксчи иштирок этади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади
3 апрель 2021, 20:23

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади

Президент қарори билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилди. Агентликнинг барча ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилди.

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 апрель 2021, 18:07

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жазоланган футболчи ва мураббийлар, гол урган Машарипов, ОФК президенти билан учрашган Равшан Эрматов ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди
3 апрель 2021, 16:35

ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди

Интернетда асли ироқлик, курд миллатига мансуб Мулло Маҳмуд Ҳасан Алий Калак Курдистонийнинг Ўзбекистонга келгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
3 апрель 2021, 16:21

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ташриф буюради.

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин
3 апрель 2021, 15:40

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин

АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.

Хитой-ўзбек вакцинасининг ножўя таъсирлари қандай бўлиши мумкин?
3 апрель 2021, 14:52

Хитой-ўзбек вакцинасининг ножўя таъсирлари қандай бўлиши мумкин?

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олганларда иситма, аллергик реакциялар ва укол қилинган жойда қизариш кузатилиши мумкин, дея маълум қилди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари.

ЙПХ ходимига ҳужум қилмоқчи бўлган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
3 апрель 2021, 12:35

ЙПХ ходимига ҳужум қилмоқчи бўлган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тошкент вилоятида ҳайдовчи қизил чироққа ўтиб кетганлиги учун уни тўхтатган ЙПХ ҳодимига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортган. Маъмурий баённома расмийлаштирилганда, ҳайдовчи инспекторга тош билан ҳужум қилмоқчи бўлади. Фуқарога нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Тошкентда Spark ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3 апрель 2021, 11:08 1

Тошкентда Spark ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида Spark ҳамда Lacetti тўқнашди. Spark ағдарилиши оқибатида ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Нима тайёрлаймиз: пасталар
3 апрель 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: пасталар

Паста фақатгина макарон ва гўштдан иборат бўлади деб ўйлайдиганлар учун Zira.uz 6 хил мазали паста рецептларини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг