ЙПХ ходимига ҳужум қилмоқчи бўлган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
3 апрель 2021, 12:35

ЙПХ ходимига ҳужум қилмоқчи бўлган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тошкент вилоятида ҳайдовчи қизил чироққа ўтиб кетганлиги учун уни тўхтатган ЙПХ ҳодимига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортган. Маъмурий баённома расмийлаштирилганда, ҳайдовчи инспекторга тош билан ҳужум қилмоқчи бўлади. Фуқарога нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Тошкентда Spark ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3 апрель 2021, 11:08 1

Тошкентда Spark ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида Spark ҳамда Lacetti тўқнашди. Spark ағдарилиши оқибатида ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Нима тайёрлаймиз: пасталар
3 апрель 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: пасталар

Паста фақатгина макарон ва гўштдан иборат бўлади деб ўйлайдиганлар учун Zira.uz 6 хил мазали паста рецептларини тақдим этади.

Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида уриб юборган пиёда вафот этди
3 апрель 2021, 00:36

Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида уриб юборган пиёда вафот этди

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 апрель 2021, 22:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мисрнинг Сувайш канали тўсилиб қолгани учун 1 млрд доллар товон тўланишини талаб қилгани, Мьянмадаги намойишлар пайтида юзлаб одамларнинг йўқолгани, Европа Иттифоқида янги тартиб тўғрисидаги келишув ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистонликлар қайси вакцинани танламоқда? (фото)
2 апрель 2021, 21:40

Ўзбекистонликлар қайси вакцинани танламоқда? (фото)

1 апрелдан Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қанча эмлаш пунктларига ташриф буюриб, аҳолининг вакцина бўйича фикрларини ўрганди. Кимдир хитой-ўзбек вакцинаси ишончлироқ деса, бошқа бировга AstraZeneca маъқул, яна кимдир эса «Sputnik V элита қатлами учун», деган фикрда.

«Соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган» — Шавкат Мирзиёев
2 апрель 2021, 18:32

«Соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган» — Шавкат Мирзиёев

2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган. Президент онкология марказининг Тошкент филиалида 828 млн сўм , Тошкент педиатрия институти клиникасида эса — 423 млн сўм талон-торож қилинганини таъкидлади. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосарига соҳасида «қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги»ни таъминлаш жавобгарлиги юклатилди.

2021 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича деярли 60 мингта никоҳ қайд этилган
2 апрель 2021, 18:24

2021 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича деярли 60 мингта никоҳ қайд этилган

2021 йилнинг январь-март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд (6 723 та), Фарғона (5 900 та) ва Тошкент вилоятлари (5 459 та) етакчи бўлди.

Олтин йилнинг биринчи кварталида рекорд даражада арзонлади
2 апрель 2021, 17:29

Олтин йилнинг биринчи кварталида рекорд даражада арзонлади

Йилнинг биринчи кварталида олтин нархи 10% га, 2020 йил августидан буён эса 19% га арзонлаб, пандемиягача бўлган даражагача тушди. Бу 1982 йилдан бери ушбу давр учун рекорд пасайиш бўлди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехларида ёнғин юз берди
2 апрель 2021, 16:43

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехларида ёнғин юз берди

2 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иккита ёнғин содир бўлди. Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги пойабзал ишлаб чиқариш цехи ҳамда Зангиота туманидаги дераза ва эшикларни ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди.

Тошкентда байкшеринг тизими жорий этилади
2 апрель 2021, 16:27 1

Тошкентда байкшеринг тизими жорий этилади

Пойтахтнинг 4 та нуқтасида велосипедларни ижарага берадиган bike sharing тизими синов тариқасида йўлга қўйилади. Бундан ташқари, умумий узунлиги 606 км бўлган велосипед йўлакларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Долларнинг расмий курси озгина кўтарилди
2 апрель 2021, 16:16

Долларнинг расмий курси озгина кўтарилди

Долларнинг расми курси 0,16 сўмга қимматлади ва жами 10 472 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз қимматлади, рубль эса арзонлади.

Самарқандда Cobalt юк машинасига урилди. 2 киши вафот этди
2 апрель 2021, 15:50

Самарқандда Cobalt юк машинасига урилди. 2 киши вафот этди

Нарпай туманида Cobalt «КАМАЗ» нинг орқасидан келиб уриши натижасида 2 киши вафот этди. 3 нафари тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман қилмоқчимиз — Эркинжон Турдимов
2 апрель 2021, 14:35

Самарқандни бир миллионли шаҳар қилиб, унинг таркибида бешта туман қилмоқчимиз — Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд 2021 йил охирига қадар аҳолиси бир миллиондан ошадиган шаҳарга айланишини маълум қилди. Ҳоким «миллионер шаҳар"ларнинг ўз статуси борлигини, бунинг аҳамиятига ҳам тўхталиб, Ўзбекистондан аҳолиси икки баробар кам бўлган Қозоғистонда учта «миллионли» шаҳар борлигини мисол қилиб келтирди.

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
2 апрель 2021, 14:05

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни республика ҳудудларида ҳаво илиқ бўлади. Якшанба куни эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8−13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11−16° илиқдан юқори бўлмайди.

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
2 апрель 2021, 13:49

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади.

«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз» — президент карантин чоралари ҳақида
2 апрель 2021, 12:21

«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз» — президент карантин чоралари ҳақида

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда жойлар ёпилиши режада йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳеч нарсани ёпмаймиз, лекин тартиб ва тартибни кучайтирамиз», деди. Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий штаблар ишини кучайтириш, call-марказ ва кўчма бригадалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг камайишига сабаб бўла олмади
2 апрель 2021, 12:02

Пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг камайишига сабаб бўла олмади

Жаҳон банки таҳлилчилари пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди. Шунга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмади.

Ўзбекистонда биринчи шамол электр станцияси қурилиши бошланди
2 апрель 2021, 11:30

Ўзбекистонда биринчи шамол электр станцияси қурилиши бошланди

БААнинг «Masdar» компанияси Зарафшонда шамол электр станциясини қуришни бошлади. 2024 йилнинг охиригача фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур станция 1,5 млн хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқариши кўзда тутилган.

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади
2 апрель 2021, 11:29

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади

ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг