Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Spark ҳамда Lacetti русумли автомобиллар тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2 апрель соат 18:00ларда, Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.

Зарб оқибатида Spark автомобили ағдарилган ва ушбу автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.