«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда 6 хил мазали пасталар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Вегетарианча паста


Вегетарианча пастани тайёрлашдан осони йўқ. Ва бу фақатгина помидор қайлали спагетти бўлиши шарт эмас. Макаронлар барча сабзавотлар билан аъло даражада уйғунлашади.

Қаймоқ ва қўзиқоринли қайлада пиширилган паста


Таомни янада мазали қиладиган таркибидан бири бу албатта қайласидир. Қаймоқ ва қўзиқоринли қайлада пиширилган паста тез тайёрланиб, таомномангизни янгилашга хизмат қилади.

Товуқ ва брокколи билан пиширилган паста


Мазали, тўйимли ва асосйси эса фойдали. Тўлиқ донли паста билан тайёрланган бундай таомдан сўнг организм керакли витамин ва минералларга эга бўлади.

Помидор ва тунец балиғидан тайёрланган паста


Aжойиб, иштаҳаочар томат соусида пишган, тунец балиғидан тайёрланган итальян пастаси рецепти. Соусли макаронлар тез ва осон пишадиган таомлардан бири бўлгани учун, тушликка нима тайёрлашни билмай турганларга асқотиши аниқ.

Товуқ ва бақлажондан пиширилган паста


Иштаҳаочар, жуда хушбўй ва мазали макаронларни бугун товуқ ва бақлажонлардан тайёрлаймиз. Бу таомни бир маротаба тайёрлаб кўрсангиз бас, сўнг уни қайта ва қайта егингиз келаверади. Бундай таомни тайёрлаш жуда осон бўлиб, кўп масаллиқ ҳам талаб этилмайди.

Помидор ва исмалоқ қўшиб тайёрланадиган паста


Ҳар куни гўштли таомлар тайёрлашдан чарчадингизми? Унда бугунги рецептимизга назар ташланг. Гўштсиз, аммо жуда мазали таом.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15