Бугун, 2 апрель куни соат 14:34 да Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги кўчасида жойлашган пойабзал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди (видео). Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уч дақиқадан камроқ вақт ичида ёнғин содир бўлган жойга Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бешта ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб келди.

Объектнинг таҳминан 200 кв.м майдонида содир бўлган ёнғин 40 дақиқадан камроқ вақт ичида тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.

Худди шундай воқеа Тошкент вилоятининг Зангиота туманида, дераза ва эшиклар ишлаб чиқариш цехида содир бўлган. Ёнғин у ерда соат 14:51 да бошланган.

Цехдаги ёнғин 300 квадрат метр майдонни қамраб олган. Еттита қутқарув машиналари томонидан ёнғин соат 15:45 да ўчирилди. Хабарда кўра, у ерда жабрланганлар йўқ.