2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасида AIBA президенти Умар Кремлёв иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Мусобақа ўтказиладиган саналар кейинроқ аниқланади. 2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар ўйналади.

Маълумот учун, ушбу нуфузли мусобақа нафақат Ўзбекистонда, балки минтақада илк бор ўтказилади.