Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортдан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида велосипедни қисқа муддатли ижарага бериш bike sharing тизими жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Bike sharing тизимини ташкил этиш бўйича биринчи босқич лойиҳаси

Маълумотга кўра, «Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаси» концепциясига мувофиқ, пойтахтда умумий узунлиги 606 км бўлган велосипед йўлакларини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, велосипед тураргоҳлари, велосипед ижара марказлари ҳамда «bike sharing» хизматларидан фойдаланиш учун электрон тўлов инфокиоскларини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Ҳозирда, бошқарма томонидан бошланғич пилот лойиҳа сифатида Тошкент шаҳрининг 4 та нуқталарида bike sharing тизимини ташкил этиш режаллаштирилган. Суратларга қараганда, биринчи тўртта велосипед тураргоҳлари «Tashkentland» истироҳат боғи, Халқлар дўстлиги санъат саройи, Алишер Навоий театри ва Tashkent city ҳудуди олдида ўрнатилади.



Тошкент шаҳрида велосипедларни ижарага бериш тартибининг дастлабки таклиф лойиҳаси юзасидан фикрларни мазкур ҳаволада қолдириш мумкин.