Самарқанд — Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «КАМАЗ» автомашинасининг орқа томонидан шу йўналишда келаётган Cobalt автомашинаси келиб уриб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 29 март тунгги соат 1:30 да Нарпай тумани Чорбоғ МФЙдан ўтувчи йўлида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Cobalt ичида бўлган 5 нафар фуқародан 3 нафари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Яна 2 нафари, ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида вафо этган.