Ўзбекистон текбол федерацияси рўйхатга олинди
17 апрель 2021, 13:27

Ўзбекистон текбол федерацияси рўйхатга олинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон текбол федерациясини рўйхатдан ўтказди. Мазкур спорт тури футбол ва стол тенниси қоришмасидан иборат.

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида
17 апрель 2021, 13:25

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан сенатор сўрови юборилди
17 апрель 2021, 12:57

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан сенатор сўрови юборилди

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига сенатор сўрови юборилди. Сенат маълумотларига кўра, нарх белгилашда фуқаролар тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланилмоқда.

Апрель ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинади
17 апрель 2021, 12:09

Апрель ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинади

Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир
17 апрель 2021, 11:41

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади
17 апрель 2021, 11:30

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

Саҳарлик ва ифторлик учун тавсия этиладиган таомлар
17 апрель 2021, 10:30

Саҳарлик ва ифторлик учун тавсия этиладиган таомлар

Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 апрель 2021, 21:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ангела Меркелнинг AstraZeneca билан эмлангани, Исроилнинг Ғазодаги ХAМAС объектларига зарба бергани, Aвстралияда илк бор эмланишдан сўнг ўлим ҳолати қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев — «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли лойиҳасининг аҳамияти ҳақида
16 апрель 2021, 21:32

Шавкат Мирзиёев — «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли лойиҳасининг аҳамияти ҳақида

Шавкат Мирзиёев трансафғон темир йўлининг қурилиши Ўзбекистон учун қўшимча бозорлар пайдо бўлиши, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар таннархининг 60−70 фоизга камайишига имкон яратишини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, лойиҳага Россия ва қўшни давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Самарқанд бешта йўналиш бўйича ривожлантирилади
16 апрель 2021, 17:46

Самарқанд бешта йўналиш бўйича ривожлантирилади

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишда шаҳар келажагини янада обод қилиш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш вазифасини эълон қилди. У Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг бешта йўналишини, шу жумладан саноат, транспорт логистикаси ва туризм соҳаларини белгилаб берди.

Россияда 330 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар мавжуд
16 апрель 2021, 17:30

Россияда 330 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар мавжуд

Россия ички ишлар вазирлиги 15 июнга қадар МДҲ давлатларига Россияда ноқонуний бўлиб турган муҳожирларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистондан 332 минг нафар муҳожир Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турибди.

18 апрель куни Тошкентнинг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади
16 апрель 2021, 17:01

18 апрель куни Тошкентнинг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Япония Ўзбекистонга 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди
16 апрель 2021, 16:58

Япония Ўзбекистонга 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди

Япония Ўзбекистонга электр энергияси соҳасидаги сиёсий масалаларни ҳал қилиш учун 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
16 апрель 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 512 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

«Дарё» мухбири ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учради
16 апрель 2021, 15:49

«Дарё» мухбири ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учради

Қарши шаҳрида Daryo интернет нашри муҳбири Отабек Қўлдошев иш фаолияти давомида ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учради. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати изоҳ берди.

Кимни ҳисобига коррупция бўляпти? Халқимиз ҳисобига — Шавкат Мирзиёев
16 апрель 2021, 15:01 1

Кимни ҳисобига коррупция бўляпти? Халқимиз ҳисобига — Шавкат Мирзиёев

«Давлат нима билан қудратли? Қонун билан. Ҳеч кимни бунақа қилишига йўл қилмаймиз. Бу нарсалар бизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилаётган коррупция ҳолатлари ҳақида.

Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади
16 апрель 2021, 14:41

Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 16−19 апрелда кечалари 9−14 даража илиқ, кундузи 22−27 даража илиқ атрофида бўлади.

Президент Пахтачи туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди
16 апрель 2021, 14:09

Президент Пахтачи туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Пахтачи туманидан келган онахон билан суҳбатда шу таклифни билдирди. «Пахтачи деган ном, масалан, менга ёқмайди. Нима биз Пахтачи бўлиб ўтиб кетаверамизми?», — дейди президент.

Тошкентда ЛГБТга қарши кураш мақсадида мактаб ўқувчиларининг пайпоғи текширилди
16 апрель 2021, 13:29 4

Тошкентда ЛГБТга қарши кураш мақсадида мактаб ўқувчиларининг пайпоғи текширилди

Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайти болаларнинг оёқ кийимини ечтириб, пайпоғини калта ёки узунлигини текширилган. Блогер Шаҳноза Соатованинг ёзишича, бунга «ЛГБТ»га қарши кураш деб тушугтириш берилган. «Дарс ўрнига ЛГБТ мавзусини ортиқча эслатадиган маърузалар кириб бордими мактабларга?», — деб ёзади у. Халқ таълими вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, вазирлик тизимида бундай топшириқ бўлмаган.

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафот этди
16 апрель 2021, 13:22

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафот этди

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг