Қарши шаҳрида Daryo интернет нашри муҳбири Отабек Қўлдошев иш фаолияти давомида ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учраган видео лавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеога кўра, журналистдан ҳужжат талаб қилинган. ИИБ ходими «Ҳурматли инсон, ҳужжатсиз келма, биринчидан. Менинг асабимга ўйнама оғайни», — дея ИИБ мансабдори қўл остидаги ходимга журналистни обориб тиқишни буюрди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати изоҳ берди.

«Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Daryo.uz интернет нашри муҳбири Отабек Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади хабарда.