Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида ўтаётган йиғилишда Пахтачи туманидан келган онахон билан суҳбатда шу таклифни билдирди.

«Менга Пахтачи номли туман ёқмайди. Нимага у Пахтачи бўлиши керак? Бунинг тарихи йўқми? Кармана ва бошқа туманларнинг ўз тарихи бор. Пахтачи туманининг номини тарихчилар туман тарихини ўрганиб, келажакда шошилмасдан фурсатдан фойдаланиб номини ҳам ўзимизга муносиб қилиб қўяйлик. Пахтачи деган ном, масалан, менга ёқмайди. Нима биз Пахтачи бўлиб ўтиб кетаверамизми?», — дейди президент.