Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар маълум кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

  • Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси — Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
  • Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли — Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
  • Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шох кўчаси — Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача («Жасорат» ҳайкали);
  • Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси — Шаров Рашидов шох кўчасидан («Жасорат» ҳайкали) Лабзак кўчасигача («Анҳор-Локомотив» боғи).

«Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз», — дейилади хабарда.