Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 22−27 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16−19 апрелда кечалари 9−14 даража илиқ, кундуз кунлари 22−27 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор, дея огоҳлантирди синоптиклар.