Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев учрашди, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

«Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди. Масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинди», — дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ва бирлашган касаба уюшмаси «Расул Кушербаевнинг Human.uz ахборот порталидаги „Сўз блогерларга“ кўрсатувида айтган ҳақоратомуз сўзлари» учун унинг устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритган эди.

Депутатнинг ҳатти-ҳаракатлари солиқ органларига 4,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганлиги даъво қилинганди.